Саудия шаҳзодаси Ал Волид бин Талал бин Абдулазиз ал Сауд ва унинг Kingdom Holding инвестиция компанияси ўзининг Twitter’даги акциялари пакетини беш фоиздан кўпроққа оширди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
AP агентлигининг маълумотларига қараганда, бир ярим ой ичида шаҳзода ва унинг компанияси улуши икки баробарга кўпайган.
Яқинда қўлга киритилган акциялар билан бирга шаҳзода Ал Волид бин Талал бин Абдулазиз ал Сауд Twitter’нинг 30,1 миллион, Kingdom Holding компанияси эса 4,85 миллион акцияси соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, шаҳзода 32 миллиард долларга баҳоланган бор бойлигини хайрия қилган эди.
Изоҳ (0)