Қозоғистоннинг Қарағанда аэропортида Бостонга учиб кетиш учун самолёт тақдим этилишини талаб қилган безори ҳибсга олинди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Ҳодиса 6 октябрь, сешанба куни юз берган. Безори шахс пичоққа ўхшаш буюм билан қуролланган бўлган. У махсус хизмат ходимлари саъй-ҳаракатлари билан ҳибсга олинган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳибсга олинган шахс вақтинча сақлаш изоляторида сақланмоқда.
Изоҳ (0)