Бирлашган Араб Амирликларидаги заргарлик кўргазмасида дунёдаги энг катта тилла узук намойиш этилди, дея хабар бермоқда Luxurylaunches. Тақинчоқ оғирлиги 58 килограммдан ошади.
Узук сотиш учун мўлжалланмаган. Унинг нархи уч миллион долларга баҳоланмоқда.
Узук 2000 йилда ясалган, ўша вақтда унинг қиймати 550 минг долларни ташкил қилган.
Заргарлик буюми оқ, пушти ва сариқ олтиндан ишланиб, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, шунингдек, Swarovski кристаллари билан безатилган. Унинг диаметри 217,5 сантиметрга тенг. Узукни ясаш учун 55 заргар 45 кун меҳнат қилган.
Изоҳ (0)