Россиянинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси расмий Twitter саҳифасини Суриядаги фуқаролар урушини масхара қилишга уринишда айблашди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Элчихона интернетда оммабоп бўлган расмни твит сифатида чиқарди, унда суриялик исёнчи гуруҳларнинг барчаси мутлақо бир хил кўринишда тасвирланган.
Ҳазиломуз расмга изоҳ сифатида ундаги гранатомётни кесиб олиб, исёнчилардан бирини «қуроллантириш» таклиф этилади. Бундай ёрдамнинг оқибати ҳар қандай вазиятда салбий бўлиши назарда тутилади.
The Independent нашри ёзишича, расм Сурияда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари кўмагида фаолият олиб бораётган ҳукуматга қарши гуруҳлар «хизматини ерга уради».
https://twitter.com/RusEmbassyUAE/status/650898242318680064
Изоҳ (0)