Украина парламенти хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакат қуролли кучларида ҳарбий хизматни ўташини тартибга солувчи ўзгартиришларни қабул қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Олий Рада қабул қилган ҳужжатлар Украина фуқароси бўлмаганларга шартнома бўйича мамлакат қуролли кучлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларда хизматни ўташга рухсат беради. Қонунга мувофиқ, уларга ҳарбий унвонлар ва ижтимоий ҳимоя тақдим этилиши мумкин.
Қабул қилинган қонун лойиҳаси, шунингдек, ёлланма аскар, шахсий манфаат учун шартнома бўйича хизмат ўтаётган ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашаётган шахслар тушунчаларини белгилайди. Ёллаш, ёлланма аскарларни молиялаштириш, уларнинг ҳарбий ҳаракатларда қатнашиши уч йилдан саккиз йилгача бўлган қамоқ муддати билан жазоланади.
Изоҳ (0)