Гватемалада юз берган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 186 нафарга етди, деб хабар беради «РИА Новости» мамлакат прокуратураси маълумотига таяниб.
Аввалроқ 161 нафар қурбон ҳақида маълум қилинган эди.
Қутқарувчиларнинг фикрига кўра, фожиадан бу қадар узоқ вақт ўтиб, тирик қолганларнинг топилиши даргумон. Санта-Катарина-Пинула шаҳрининг 300 га яқин аҳолиси ҳамон бедарак йўқолган деб қайд этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гватемалада табиий офат ўтган ҳафтанинг пайшанба куни, 1 октябрда содир бўлган эди.
Изоҳ (0)