Кремль Суриядаги сиёсий тартибга солишни айни пайтда Россия ҳаво-космик кучлари томонидан ўтказилаётган террорчиларга қарши курашда ҳукумат қўшинларини қўллаб-қувватлаш операциясига боғлаш хато деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
У қатор ОАВларнинг Сурия мухолифати вакиллари Россиянинг бундай хатти-ҳаракатлари туфайли тартибга солиш бўйича музокаралардан воз кечишга мажбур бўлаётгани ҳақидаги хабарларига изоҳ берар экан, нафақат Россия, балки бутун халқаро жамоатчилик ва Сурия раҳбариятининг ҳам пировард мақсади сиёсий тартибга солиш эканлигини қайд этди.
Песков ҳаво-космик кучларнинг Суриядаги операцияларидан кўзланган мақсад ҳукумат қўшинларини террорчиларга қарши курашда қўллаб-қувватлашдан иборат эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)