Туркия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудудлари қоидасини бузганлиги учун норозилигини изҳор этиш мақсадида Россия элчисини чорлади. Бу ҳақда Reuters маълумотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Элчини чорлашдан мақсад бу каби воқеаларни бошқа такрорламасликка чақиришдир.
Вазирликнинг қайд этишича, Россия ҳарбий самолётлари 3 октябрь, шанба куни Сурия чегарасидан унча узоқ бўлмаган жойда Туркия ҳаво ҳудуди қоидаларини бузган, қўлга олиш пайтида Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-16 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган эди.
Изоҳ (0)