Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида яшовчи етти ёшли Ботирхон Сагандиков мураккаб математик мисолларни осонлик билан оғзаки ҳисоблайди. Бу ҳақда Tengrinews хабар беради.
Биринчи синф ўқувчиси соатни секундларга, долларни тенгега ўгира олади, бироқ буни қандай ҳисоблаб чиққанлигини тушунтириб бера олмайди.
Ботирхоннинг ота-онаси полицияда ишлайди. Заковатли бола уларни биринчи марта 25 дақиқада 1,5 минг секунд борлигини айтиб ҳайратга солган эди. «Ўшанда у ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмасди. У бошқа фанлардан бироз орқада қолаётган бўлиши мумкин, бироқ математикани жуда яхши кўради», — дейди ёш даҳонинг онаси Динара Сагандикова.
Ботирхон тўртинчи синф учун мўлжалланган мисолларни оғзаки еча олади. У 20 ёшда уйланишини ва бу 2028 йилга тўғри келишини ҳисоблаб қўйган.
Изоҳ (0)