Венесуэлалик қандолатчилар дунёдаги энг катта шоколад тангани тайёрлаб, жаҳон рекордини янгилади. Мамлакат пойтахти Каракасда намойиш этилган маҳсулот 870 килограмм тош босди. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
Қўлда яратилган «ширин мўъжиза» устида 11 соат давомида 120 кишидан иборат жамоа меҳнат қилди. Уларнинг уриниши беҳуда кетгани йўқ: маҳсулот 2016 йили Гиннес рекордлар китобидан ўрин олади.
Қандолатчиларнинг тан олишича, кўзланган мақсад охиригача амалга ошмаган, чунки вазни 1 тонна келадиган шоколад танга тайёрламоқчи бўлишган экан. Шундай бўлса-да, венесуэлаликлар олдинги рекордни нақ 234 килограммга оширишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)