Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон агар зарур бўлса, ядро қуролидан фойдаланишга тайёр эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Манчестердаги консерваторлар партияси анжуманининг биринчи кунида у мамлакатнинг ядродан тийилиш дастурини қўллаб-қувватлаш зарур деб ҳисоблашини айтди.
Лейбористлар етакчиси Жереми Корбин аввалроқ Британия, ҳатто, ядро ҳужуми хавфи остида бўлса ҳам, ядро қуролини қўллашга рухсат бермаган бўлишини таъкидлаган эди. Унга жавобан, Кэмерон: «… Шундай вазиятлар бўладики, бундай пайтларда ядро қуролидан фойдаланиш ўринли бўлади», — деди.
Бош вазир қайд этишича, худди шундай фикрда бўлмаган кишилар «мамлакат миллий хавфсизлигини хатар остига қўяди».
Изоҳ (0)