Украина қуролли кучлари 5 октябрь, душанбадан бошлаб Луганск вилоятидаги ажратиш чизиғидан танкларни қайтаришни бошлайди. Бу ҳақда мазкур вилоятдаги аксилтеррор амалиётлари штаби вакили Руслан Ткачук маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Луганскда жойлашган қуролли кучлар бўлинмаларига Минск келишувларига қўшимчаларда акс этган ҳаракатларни амалга ошириш учун 14 сутка вақт берилди. Биринчи бўлиб танклар қайтарилади, уларнинг йўналишлари ва тўпланадиган полигонлари аниқланган»,— дея таъкидлаган Ткачук.
Ўз навбатида, Луганск халқ республикаси вакиллари ҳам ҳарбий техникани ортга қайтариш жараёни бошланганини хабар берди. Александровск посёлкаси атрофига танкларнинг биринчи колоннаси қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, «Норманд тўртлиги»нинг Париждаги учрашувидан сўнг Украина президенти Пётр Порошенко қурол-аслаҳларни қайтариш 41 кун давом этишини маълум қилган.
Изоҳ (0)