Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Британия кенгаши НАТО билан ҳамкорликда Украинадаги собиқ ҳарбийларга инглиз тилини ўргатиш бўйича лойиҳани давом эттиради. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.

Фото: «Рамблер.Новости»

Фото: «Рамблер.Новости»

Мазкур лойиҳада Украина Қуролли кучлари, Миллий гвардияси, Хавфсизлик хизмати ёки Давлат чегара хизматида расмий хизматни ўтаган ва сўнгги уч йил давомида захирага чиқарилган ёки 2015—2016 йилларда захирага чиқмоқчи бўлган ҳамда тил курсларида ўқиш учун вақт ажрата оладиган ҳарбий хизматчилар қатнашиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур лойиҳага номлари зикр этилган тузилмалардан 10 йил аввал истеъфога чиқарилган, бироқ Украина шарқида давом этаётган аксилтеррор операцияси учун сафарбар этилган собиқ ҳарбийлар ҳам таклиф этилади. Ҳарбийлар учун мўлжалланган бепул тил курслари Киев, Харьков, Одесса ва Львов шаҳарларида ноябрдан бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар