Норвегиянинг Telenor компанияси МДҲ, Италия, Осиё ва Африканинг қатор давлатларида телекоммуникация бизнеси билан шуғулланадиган VimpelCom холдингининг ўзига тегишли 33% акциялар пакетини сотишга қарор қилди. Компания президенти Сигве Брекке Telenor асосий активларини ривожлантиришга эътибор қаратиш ниятида эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
VimpelCom фаолиятидаги иштироки давомида Telenor холдингга 15 миллиард Норвегия крони (тахминан 1,8 миллиард доллар) миқдорида инвестиция киритган ва 20 миллиард крон (2, 4 миллиард доллар) дивиденд олган.
Telenor ўзига тегишли VimpelCom акциялари пакетини 20 миллиард крон (2, 4 миллиард доллар) баҳоламоқда. Олди-сотди жараёни қачон якунига етиши ҳозирча номаълум. Норвегия компанияси раҳбарияти акциядорлар манфаатини ҳимоя қилиш учун бу борадаги барча таклифларни синчиклаб кўриб чиқиши хабар қилинган.
Изоҳ (0)