Индонезиялик қутқарувчилар Aviastar авиакомпаниясининг ўтган ҳафта йўқолиб қолган самолёти бўлакларини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Самолёт 2 октябрь куни Индонезия шарқида йўқолиб қолганди. Кичик моторли самолёт бортида 10 киши — экипажнинг уч аъзоси, етти йўловчи, хусусан, уч нафар бола бор эди.
Авиакомпания вакилларининг маълум қилишича, ҳаво кемаси Сулавеси оролининг Масамба ва Макассар шаҳарлари оралиғида парвоз қилаётган вақтда диспетчерларнинг самолёт билан алоқаси узилиб қолган.
Индонезия миллий қидирув-қутқарув бошқармаси вакилининг маълум қилишича, Twin Otter самолёти бўлаклари Сулавеси жанубидаги Латиможонг тоғидан топилган.
Маълумот учун, Aviastar Индонезияда ички парвозларни амалга оширувчи авиакомпания ҳисобланади.
Изоҳ (0)