АҚШ ва яна 11 мамлакатнинг савдо вазирлари Транс-Тинч океани ҳамкорлиги ҳақидаги битимни имзолади. «Газета.ru»нинг хабар беришича, мазкур ҳамкорлик Тинч океани минтақасидаги Хитойнинг иқтисодий ҳамласига қарши йўналтирилган.
Ҳамкорлик битими Австралия, Бруней, Канада, Чили, Япония, Малайзия, Мексика, Янги Зеландия, Перу, Сингапур, АҚШ ва Вьетнам ўртасида имзоланди. Тахминларга кўра, мазкур мамлакатлар ўртасидаги эркин савдо ҳудуди жаҳон савдоси умумий ҳажмининг қарийб 40 фоизини қамраб олади.
Транс-Тинч океани ҳамкорлиги доиарасида савдони либераллаштириш бўйича музокараларда қатнашган 12 мамлакат вазирлари июнь ойида бир тўхтамга кела олмаган эди.
Аввалроқ АҚШ конгресси Транс-Тинч океани ҳамкорлигини амалга ошириш учун мамлакат президентига алоҳида ваколатлар бериш ҳақидаги қонунни қабул қилганди, мазкур ҳамкорлик лойиҳаси Барак Обаманинг иқтисодий дастури муҳим бандларидан бири эди.
Изоҳ (0)