Ҳиндистонлик Шридхар Чиллал жаҳондаги энг тирноғи узун одам сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар бермоқда.
Шридхар Чиллал чап қўлидаги тирноқларини 1952 йилдан буён олмаган. Тирноқларнинг умумий узунлиги 909,6 сантиметрга тенг (ҳар битта бармоқдаги тирноқ узунлиги 164,5 дан 200 сантиметргача етган).
Унинг сўзларига кўра, тирноқлар жуда мўрт бўлади, шунинг учун у ҳар доим, айниқса, уйқу вақтида эҳтиёткор бўлиши лозим. Шридхар тахминан ҳар ярим соатда уйғониши ва қўлларини қимирлатишига тўғри келишидан нолиди.
Ташқи кўринишининг ўзига хослиги туфайли Шридхар ишга олинмаган ва узоқ вақт давомида уйланолмаган. Аммо, унинг айтишича, бундай ноқулайликнинг яхши томони ҳам бор. «Ҳеч қачон навбатда туришимга тўғри келмаган», — дейди у. Бундан ташқари, рекордчига ҳар доим диққат марказда бўлиш ҳам ёқади.
Шридхарнинг ёши 78 да, унинг чап қўлидаги тирноқлари эса 62 «ёшда». Ўз мақсадига етган ҳиндистонлик рекордсмен энди тирноқларини музейга топширишни режалаштирмоқда.
Аёллар ўртасида тирноқ узунлиги бўйича рекорд лас-вегаслик Крис Voltонга тегишли. 2011 йилда у Гиннес рекордлар Китобига киритилган, унинг энг узун тирноғи 91 сантиметр бўлган. Барча тирноқларининг умумий узунлиги эса олти метрдан ошган. Аёл тирноқлари парвариши учун кунда бир неча соат вақт сарфлаган.
Изоҳ (0)