Дунёнинг турли бурчакларидаги Twitter фойдаланувчилари Telegram мессенжерининг ишламай қолганлиги ҳақида ёзмоқда, деб хабар беради «TJ».
Телефон ёки браузер орқали Telegram’га уланишга уринганда, «Internal server error occured. Please try again later» ёзуви чиқиб қолмоқда, хабарлар эса ўз эгасига етиб бормаяпти.
Маълум бир вақт ўтгач, дастурнинг мобил версияси бутунлай янгиланмай қўйди. Мессенжерга DDoS ҳужуми уюштирилганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)