Америкалик олимлар юмшоқ материаллардан дунёдаги энг кучли сунъий юрак яратди. Кўпикка ўхшаш ва юқори эгилувчанликка эга силикон бошқа қурилмаларга нисбатан кўпроқ ҳажмда суюқликни ҳайдаб беришга имкон яратади. Бу ҳақда Popular Science хабар бермоқда.
Тадқиқотчиларни инсон организми ичида тўқималар билан «чиқишиб» ишлайдиган юмшоқ роботлар ва сунъий мушаклар лойиҳалари илҳомлантирди. Юрак нусхаси эгилувчан силикондан тайёрланди. Қаттиқ материаллардан тайёрланадиган кардиопротезлардан фарқли равишда, силикон кўпикли юрак ғовак бўлиб, бу унга ҳаво кириши ҳамда қон томирларда оқиб, ҳақиқий юракни ҳаракатга келтиргани каби, уришга мажбур этади.
Янги қурилма ҳали тиббий мақсадларда фойдаланиш учун тайёр эмас. Инсон бадани учун хос бўлган юқори ҳароратларда силикон кўпикнинг хусусиятлари нечоғли ўзгариши ҳозирча номаълум. Ундан ташқари, гарчи етказиб бериладиган суюқлик ҳажми бўйича кўпикли юрак қаттиқ материалдан тайёрланганига қараганда ўтиб тушса-да, мазкур жараённинг тезлиги тадқиқотчиларни қониқтирмаяпти.
Изоҳ (0)