Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Москвада 8 октябрь куни Daewoo маркасининг «меросхўри» ҳисобланган янги — Ravon автомобиль бренди тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда «АвтоРевю» хабар бермоқда.

Фото: «АвтоРевю»

Фото: «АвтоРевю»

Қайд этиш жоиз, GM Uzbekistan компанияси Ўзбекистон бозорида шу вақтгача барча автомобилларни Chevrolet бренди остида сотиб келаётган бўлса-да, асосий экспорт бозори — Россияда автомобилларни Daewoo бренди билан харидорларга таклиф қилиб келаётганди.

Бироқ, Daewoo автомобиль маркасининг эгаси — Daewoo International 2015 йил баҳорида General Motors концернига мурожаат қилиб, ўз брендидан фойдаланишни тўхтатишни сўраганидан сўнг, GM Uzbekistan Россия агентликларидан бирига янги брендни ишлаб чиқиш бўйича буюртма берган.

Янги Ravon маркасининг ўз логотипи бор, ҳозирча ишламаётган бўлса-да, сайти ҳам рўйхатдан ўтказилган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Nexia, Gentra (Lacetti 2) ва Spark’нинг Ravon бренди билан безакланган суратлари пайдо бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар