General Motors Россиянинг »Favorit Motors» компаниясига Opel ва Chevrolet дилерлик марказларини барпо этишга сарфлаган инвестициялари учун компенсация тўлаш юзасидан келишувни имзолади. Бу GM ва россиялик дилерлар ўртасида тузилган биринчи шундай ҳужжат эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Маълумки, 18 март куни GM Россиядаги бизнеси қисқартирилишини эълон қилди: йил охирига қадар Opel ва оммабоп Chevrolet сотуви тўхтатилади, барча ишлаб чиқариш майдонлари фаолияти «музлатилади». Мазкур тадбирларга 600 миллион доллар сарфланиши кўзда тутилган, маблағнинг бир қисми дилерлар брендларни ривожлантиришга сарфлаган пулларини қайтариш учун мўжалланган.
Россиядаги барча дилерларни ҳам компенсация миқдори қониқтираётгани йўқ. Концернга нисбатан тўртта маҳаллий дилердан 1 млрд рублдан зиёд даъво аризаси киритилган. Бундан автоқисмлар ишлаб чиқарувчилари ҳам четда қолмади: 115 миллион рублга тенг даъво қўзғаган «Автокомпонент» биринчи шундай корхона бўлди.
Изоҳ (0)