2015 йилнинг 9 сентябрида тақдим этилган Apple iPhone 6S смартфонининг жаҳон бўйича расман сотувга чиққанидан бир ҳафтадан камроқ муддатдан сўнг Ўзбекистонда ҳам унинг сотув жараёни бошланди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz» хабар беради.
Янги смартфоннинг дизайни рангларини ҳисобга олмаганда (смартфоннинг Rose gold ранги пайдо бўлган), у ўтган йилги iPhone 6’дан деярли фарқ қилмайди. 6S сериясида Apple A9 процессоридан фойдаланган. Ишлаб чиқарувчиларнинг маълум қилишича, у биринчи iPhone процессоридан 70 фоизга самаралироқдир.
iPhone 6S’нинг Ўзбекистондаги нархларига тўхталадиган бўлсак, пойтахтдаги «Малика» бозорида смартфоннинг 16 Гб хотирали версияси 4,1—4,2 миллион сўмгача бўлган нархларда таклиф этилмоқда. iPhone 6S’нинг 64 ва 128 Гб хотирага эга бўлган версиялари ҳозирча сотувда йўқ. Бундан ташқари iPhone 6S Plus модели ҳам ҳозирча сотувга чиқмаган.
Изоҳ (0)