«Новий Медиа Холдинг» МЧЖ Усмонов ва Тавриннинг телеканаллари учун бош компанияга айланади, дея хабар бермоқда «РБК».
У офшорлардан чиқариладиган «Ю», Disney ва «Муз ТВ», кейинчалик эса «СТС Медиа» активларига ҳам эга бўлади. Усмоновнинг улуши ушбу бизнесда 60 фоизгача ўсади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ асосий эгалари Алишер Усмонов ва Иван Таврин бўлган «ЮТВ» холдинги «СТС-Медиа» операцион бизнесининг 75 фоизини 200 миллион долларга сотиб олиш ҳақида келишиб олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)