Хитойнинг Гуанси провинцияси, Лючэн уездида 30 сентябрь, чоршанба куни почта жўнатмалари портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди, ўнлаб одам яраланган. Олдинроқ уч киши ҳаётдан кўз юмгани ва 13 киши жароҳатлангани маълум қилинган эди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Халқаро Хитой радиоси портлашлар туфайли бир неча бино шикастлангани, улардан бири қисман қулаб тушганини хабар қилган эди. Мазкур ҳудудда қутқарувчилар ва полиция ишламоқда.
Изоҳ (0)