Россиялик ҳарбийлар фаолиятида иштирок этаётган Ироқ пойтахти Бағдоддаги ахборот маркази терроризмга қарши курашаётган барча мамлакатлар учун очиқ. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин АҚШ раҳбари Барак Обама билан учрашувидан сўнг маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Биз Бағдодда фаолиятини бошлаган ахборот маркази терроризмга қарши курашиш ниятида бўлган барча мамлакатлар вакиллари учун очиқ эканлигини айтганмиз», — дея таъкидлаган Путин.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ расмийлари 27 сентябрь куни Россия ва Сурия билан ИШИДга қарши курашда ҳамкорлик йўлга қўйилгани тўғрисида эълон қилган.
Изоҳ (0)