Янги Зеландия Кермадек орол ёйи ҳудудида майдони 620 минг квадрат километрга тенг денгиз қўриқхонасини яратади, дея хабар бермоқда Interfax. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Жон Кей БМТнинг Нью-Йоркдаги Бош Ассамблеясидаги нутқида айтиб ўтган.
Ушбу ҳудуд кенг биохилма-хилликка эга, хусусан, у ерда дельфин ва китларнинг 35 та, балиқларнинг 150 та ва денгиз тошбақаларининг 3 та тури яшайди.
Қўриқхона майдони Янги Зеландия бутун ҳудудининг ярмига тенг бўлади ва мамлакат иқтисодий ҳудудининг 15 фоизини ўз ичига олади.
Изоҳ (0)