Иқлимнинг глобал исиши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши Нью-Йорк ва Нью-Жерси штатлари (АҚШ) сув остида қолиш эҳтимолини кескин оширади. Мазкур ҳудудларда кучли тўфонлар энди аввалгидек ҳар 500 йилда эмас, ҳар 25 йилда рўй беради. Бу ҳақда бир гуруҳ олимлар Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилган мақолада ёритилган, дея хабар беради «РИА Новости».
Мақола муаллифлари — Нью-Браунсуикдаги Рутгер университети тадқиқотчиси Бенжамин Хортон ва унинг ҳамкасблари Нью-Йорк ҳамда Нью-Жерси атрофида денгиз сатҳи икки минг йил давомида қандай ўзгарганини ўрганиб, бу кўрсаткичларни Атлантика океанидаги довул фаоллиги даражасини сўнгги минг йил мобайнида ўзгаришига таққослаб, шундай хулосага келган.
Келажакда пўртаналар ёпирилиши эҳтимолининг ошишига кейинги йилларда иқлим исиши ва бошқа омиллар туфайли денгиз сатҳи кўтарилиб бораётгани асосий сабаб бўлиши айтилмоқда. Денгиз сатҳининг кўтарилиши Атлантика сувларининг пўртана бошлангандаги кўрсаткичини кескин, салкам 1,5 метрга оширади. Бунинг оқибатида пўртаналар бундан 300—400 йил аввалгига қараганда кўпроқ жойни сув остида қолдиради.
Изоҳ (0)