Киев янги ҳарбий доктрина қабул қилган бўлса-да, Россия Украинани душман деб ҳисобламайди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев айтиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
У Россия Украинанинг янги ҳарбий доктринасидан қатъи назар, ўз миллий хавфсизлик стратегиясини тузатишини, бу йил охиригача бажарилишини маълум қилди.
Нашр эслатишича, 24 сентябрь куни Украина президенти Пётр Порошенко фармон имзолаган, унда янги таҳрирдаги ҳарбий доктрина кучга кириши тасдиқланган эди. Ҳужжатда Россия Украина учун долзарб ҳарбий хавф-хатар деб кўрсатилган.
Изоҳ (0)