Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикада очиқ тўй либослари сотувини чеклашга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сўнгги пайтларда келинларимиз орасида Европага монанд ҳаддан ташқари очиқ кўйлаклар кийиш урф бўлмоқда. Бу нотўғри ва чечен маданиятига умуман хос эмас», — дея таъкидлаган Қодиров.
У маҳаллий тўй салонлари эгаларига миллий либослар сотувига ўтишни маслаҳат берган.
Изоҳ (0)