Россиянинг Вологда шаҳрида турар-жой биноси томида селфига тушишга қарор қилган 11-синф ўқувчиси, ўз кучига керагидан кўпроқ баҳо бериб юбориб, тўққизинчи қаватдан қулади ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
«Ўсмир шох-шабба устига қулаган, бу ҳолат ерга қулаш вақтидаги зарба кучини камайтирган. Уни касалхонага олиб боришган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади», — дейди Вологда вилояти Тергов қўмитаси вакили.
Қайд этишларича, экстремал ҳолатда селфига тушиш бу ўсмирнинг севимли машғулотларидан бири бўлган — унинг фотосуратлар коллекциясидаги аксарият суратларда у қулашни саҳналаштиришга уринганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)