АҚШ давлат котиби Жон Керри АҚШнинг Сурия президенти Башар Асадга нисбатан позициясини ўзгартирганлигини маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Россия ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳамкорлигига бағишланган интервьюда Керри Асад президентлик лавозимини «режали ўтиш даври» доирасида тарк этиши кераклигини айтиб ўтди.
Таъкидланишича, давлат котиби шу тариқа Асаднинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилаётган Вашингтоннинг позициясини ўзгартирганлигини тан олди.
Шу билан бирга Керри суриялик президентнинг истеъфога чиқиши якуний тинчликка эришишнинг асосий шарти эканлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)