Япония полицияси бир неча йил давомида фирибгарлик билан шуғулланиб келган 45 ёшли япон аёлини қўлга олди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
Томоко Онотани ёлғон шикоятлар билан қўнғироқ қилиб, жами 1200 та нон дўконини алдаган. Фирибгар аёл нон ва ширинлик дўконларига қўнғироқ қилиб, пишириқда тиш ковлагич парчаси ёки пашша чиққанлигини маълум қилган. Бунинг учун эса оз миқдордаги товон пули талаб қилган. Озгина пул учун обрўсини йўқотишни истамаган дўконлар унга талаб қилган пулни тўлаб келган.
Томоко Онотани Тоенака шаҳридаги кичикроқ оилавий қандолатчилик корхонасини алдашга уринганда қўлга тушди. Пишириқларининг сифатига тўлиқ ишончи комил бўлган корхона эгаси полиция чақирди.
Унинг мобил телефонини текшириб кўрган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишсиз аёлнинг товламачилик билан шуғулланганлигини тушуниб етди. Бир неча йил давомида у етти мингдан ортиқ қўнғироқ қилган.
Изоҳ (0)