Яманнинг жануби-ғарбидаги тўй тадбирида содир этилган икки авиаҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 131 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳалок бўлганлардан кўпчилиги аёллар ва болалар бўлиб, ўнлаб одамлар жабрланган.
Ҳодиса 28 сентябрь, душанба куни юз берди. Манбаларда маълум қилинишича, авиаҳужум Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан амалга оширилган.
Яман ҳукумати вакили авиаҳужум «янглишиб» амалга оширилганлигини, аслида исёнчи хусийлар тарафдорлари нишонга олинганлигини маълум қилди. Саудия Арабистони ҳукумати авиаҳужумларга коалиция кучларининг алоқаси йўқлигини эълон қилди.
Изоҳ (0)