АҚШ президенти Барак Обама ва Россия давлат раҳбари Владимир Путин БМТ бош котиби томонидан ташкил этилган тушликда Пан Ги Муннинг саломатлиги ва БМТ учун қадаҳ кўтарди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Forbes Russia’нинг Путиннинг сўзларига асосланиб ёзишича, у Обама билан бирга шампан виноси ичган. Путиннинг қайд этишича, қадаҳ сўзини Пан Ги Мун айтиб, ташкилот ривожини тилаган, қадаҳ сўзи шарафига Путин ва Обама бирга вино ичган.
Аввалроқ интернетда АҚШ президети Барак Обама БМТ бош котиби Пан Ги Мун томонидан ташкил этилган тушликда қадаҳ сўзи айтганидан сўнг, ўз қадаҳини Россия президенти Владимир Путиннинг шишаси билан уруштирмагани тасвирланган видео пайдо бўлганди.
https://www.youtube.com/watch?v=EfpMnzTtTiU
«Мен мазкур қадаҳни БМТ учун, бизнинг бирлашувимиз ва биз масъул бўлган барча одамлар учун кўтаришни истардим. Барчамиз соғ бўлайлик!», — деди Обама. Обама қадаҳ сўзини айтиб бўлганидан сўнг, Пан Ги Мун ва бошқа бир қатор сиёсий арбоблар билан қадаҳ уруштириб, Путинга қўл узатмаган.
Изоҳ (0)