The Guardian журналисти Шон Уокер Twitter’даги саҳифасида Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ўғли БМТда мамлакат расмий делегацияси учун мўлжалланган жойда ўтиргани тасвирланган фотосуратни эълон қилди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Айни вақтда, Беларусь президенти сайтида Николайнинг фақат Нью-Йоркдаги «11 сентябрь» Миллий ёдгорлиги олдида тушган суратини кўриш мумкин. Беларусь президенти ўз ўғли билан бирга машъум теракт қурбонларидан бири — Беларусь фуқароси Ирина Буслонинг номи ёзилган ёдгорликка гул қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси давом этмоқда, унда жаҳоннинг 150 мамлакати етакчилари йиғилган. Лукашенко сўнгги 10 йилда биринчи марта БМТда нутқ ўқиш учун таклиф қилинди.
Изоҳ (0)