Қирғизистоннинг Чуй вилоятида юз берган ЙТҲ натижасида 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган тўрт нафар ўсмир ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Автоҳалокат Чуй вилоятининг Қизил-Аскар қишлоғида 27 сентябрь, якшанба куни Тўқмоқ—Қизил-Аскар автомобиль йўлида содир бўлган. Toyota Funcargo машинаси устунга урилган. Тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна уч киши турли даражадаги шикастланишлар билан шифохонага етказилган.
Ҳодиса вазиятлари ўрганилмоқда. Қирғизистонда автомобиль бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси 18 ёшга етганларга берилади.
Изоҳ (0)