Япониянинг энг кекса аёли 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги маълумотларига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Исми ошкор этилмаётган аёл 1900 йил 15 март куни туғилган, ҳозирги кунга қадар Токионинг Сибуя туманида истиқомат қилиб келаётганди. У 27 сентябрь, якшанба куни вафот этган.
Эндиликда Кагосима префектурасида истиқомат қилувчи 115 ёшли Наби Тадзима Япониянинг энг кекса аёли деб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Японияда сайёранинг энг кекса аёли — Мисао Окава вафот этганди. У 117 ёшда эди.
Изоҳ (0)