АҚШ собиқ давлат раҳбари Барак Обама демократлар томонидан Россиянинг 2016 йилги Америка сайловларига аралашуви ҳақидаги ёлғон маълумотларни тарқатиш вазиятида жиноятга қўл урган. Бу ҳақда Дональд Трамп журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

“У жиноят содир этди, бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ”, деди Трамп Оқ уйда журналистлар билан ўтказилган мулоқотда.
Ундан “2024 йилда АҚШ Олий суди Трампда мавжудлигини тасдиқлаган собиқ давлат раҳбарларининг ҳуқуқий таъқибдан қисман ҳимояси Обамага ёрдам берадими?”, деб сўрашган.
“Бу, эҳтимол, унга катта ёрдам беради, лекин унинг атрофидагиларга фойда келтирмайди. Унинг дахлсизлиги бор ва бу, чамаси, таъқиблардан қутулишига кўмаклашади”, дея таъкидлади АҚШ раҳбари.
Бундан аввал Fox News телеканали хабар берганидек, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси разведка бўйича махсус қўмитасининг Миллий разведка директори Тулси Габбард ташаббуси билан махфийликдан чиқарилган 2020 йилги ҳисоботига кўра, Обама махсус хизматларга 2017 йилги маърузага Россия 2016 йилги президентлик сайловларида Трампни қўллаб-қувватлагани ҳақидаги иддаоларни киритишни буюрган.
Телеканал маълумотларига кўра, ҳисобот муаллифларида Россиянинг АҚШдаги сайлов жараёнига аралашганини тасдиқловчи далиллар бўлмаган. Қонун чиқарувчилар аниқлаганидек, Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ходимлари ўша пайтдаги махсус хизмат директори Жон Бреннанга “уларда Путин Трампнинг ғалаба қозонишини истаган”ига доир тўғридан тўғри маълумотлар йўқлиги ҳақида хабар беришган. Бироқ ҳисобот “президент топшириғи билан” тайёрланган бўлиб, уни тайёрлаш жараёни Обама ва унинг яқинлари томонидан берилган “ғайриоддий кўрсатмалар” асосида олиб борилган.
Изоҳ (0)