Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Москванинг янги жомеъ масжидига Муҳаммад пайғамбарнинг сочини эҳсон қилади, деб хабар қилади «Газета.ru».
«Бронлаштирилган ойна билан ҳимояланган махсус капсулага жойлаштирилган муқаддас буюмни тантанали маросимларда масжидга ташриф буюрувчилар томоша қилиши мумкин», — дейилади Россия мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабарида.
Масжиднинг очилиш маросимида қатнашган Қодиров муқаддас буюмни пойтахтга шахсан келтириб бериши таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Европадаги энг йирик жомеъ масжидни кенг кўламли реконструкциядан сўнг очиб берган эди.
Изоҳ (0)