Украина Ички ишлар вазирлигининг Марказий госпитали 25 сентябрь, жума куни Олий Рада остонасида 31 август куни бўлиб ўтган тўқнашувлар вақтида яраланган Миллий гвардиянинг яна бир жангчиси вафот этди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
«ИИВ Марказий госпитали 31 август куни Олий Рада остонасида яраланган яна бири киши — Богдан Дацюк вафот этди. У ўтган давр мобайнида комада эди. Афсуски, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади», — деб ёзди Олий Рада депутати Олга Богомолец Facebook’даги саҳифасида. Миллий гвардия матбуот хизмати жангчининг вафоти ҳақидаги ахборотни тасдиқлади.
Бунгача, Олий Рада остонасидаги 31 августдаги тўқнашувлар оқибатида Миллий гвардиянинг уч жангчиси ҳалок бўлганди. Хусусан, уларнинг бири 31 август куни, икки нафари эса 1 сентябрь куни вафот этган эди. Ҳалок бўлган йигитларнинг барчаси 20—25 ёш оралиғида эди.
Изоҳ (0)