Россия транспорт вазири Максим Соколов Россия авиакомпаниялари лайнерларига ҳақиқатда Украинага учиш тақиқланса, Россия ҳукумати жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини айтди, деб ёзади «РБК».
«Биз бу аслида мамлакатлар орасидаги авиақатнов тўхтаб қолишига олиб келишини тушунамиз. Ва бундан биринчи навбатда Украина фуқаролари зарар кўради», — деди Соколов.
Нашр эслатишича, 25 сентябрь куни аввалроқ Украина бош вазири Арсений Яценюк Россиянинг барча авиакомпаниялари учун Украинага парвозлар тақиқланишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)