Сингапур ҳукумати Индонезиядаги ўрмон ёнғинлари сабаб юзага келган қуюқ тутун туфайли шаҳар-давлат ҳудудидаги барча мактаб ва болалар боғчаларини ёпиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сингапурга қўшни Индонезияда фермерлар қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш учун янги ерларни очиш мақсадида ўрмонларни ёқмоқда. Ҳозирги вақтда келиб тутуннинг зарарлилик даражаси энг хавфли нуқтага чиққан.
Agence France-Presse агентлиги хабарига кўра, Индонезия ҳукумати ёнғинларга қарши кураш мақсадида Суматра оролига 3 мингга яқин ҳарбий хизматчилар ва полициячиларни юборган. Индонезия томони маълумотларига кўра, вазиятнинг барқарорлашуви учун камида бир ой вақт керак.
Сингапур бош вазири Ли Сянлуннинг маълум қилишича, Сингапур ёнғинларни ўчиришда Индонезияга ёрдам таклиф қилган.
Изоҳ (0)