Словакиядаги Лешт полигонида мамлакат тарихидаги энг йирик — «Словак қалқони-2015» номини олган НАТОга аъзо мамлакатларнинг ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Словакия, Чехия, Польша, Венгрия ва АҚШнинг қарийб тўрт минг нафар ҳарбий хизматчилари қатнашган машғулотлар давомида «миллий ҳудудни мудофаа қилиш бўйича иттифоқчи НАТО бўлинмаларининг ўзаро ҳаракат кўникмалари устида ишланган».
АҚШ 2-мотоўқчи полкининг механизациялашган колонналарининг Германиядан транзит билан Венгрияга кўчиши ҳам машғулотларнинг бир қисмига айланиб кетди. Словакиядаги ҳарбий ўқув-машқ тадбирлари яқинлашаётган дам олиш кунлари ҳам давом этади.
Изоҳ (0)