АҚШнинг Делавер штати полицияси ходимлари, дастлабки маълумотларга кўра, уларга тўппонча билан таҳдид қилган ногирон кишини отиб ташлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, полициячилар ҳодиса жойига етиб келганида Жереми МакДоул ногиронлар ўриндиғида ўтирган ҳолда, қўлида тўппонча кўтариб турар ва тартиб посбонларининг қуролни ташлаш ҳақидаги кўрсатмасига бўйсунмаётган эди.
Полициячиларнинг сўзларига кўра, ёш йигит қуролни ташлаш ҳақидаги талабга жавобан тўппонча ушлаган қўлини юқорига кўтара бошлаган ва шу вақтда полициячилар унга қарата ўт очган.
Ҳалок бўлган ногироннинг қариндошлари томонидан тақдим этилган видеода полициячиларнинг қуролни ташлаш ҳақидаги талабини эшитиш мумкин, бироқ МакДоул полициячиларга тўппонча билан ўқталгани кўринмаган.
Маҳаллий полиция бошлиғи МакДоул оиласи аъзоларини полиция уларни тергов жараёнидан хабардор қилиб туришига ваъда берди.
Изоҳ (0)