Украина қозоқ ўрта таълим мактаблари учун чиқарилган баъзи адабиётларда Қрим Россия таркибидаги ҳудуд сифатида кўрсатилгани муносабати билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотасини йўллади. Бу ҳақда «Meduza»нинг хабар беришича, Украинанинг Қозоғистондаги муваққат ишлар вакили баёнотида сўз боради.
Киевнинг фикрича, мазкур ахборотнинг тарқатилиши халқаро ҳамжамиятнинг нуқтаи назарига ҳам, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини бир неча бор билдирган Қозоғистон раҳбариятининг нуқтаи назарига ҳам зиддир.
Украина томони «кўрсатилган адабиётларни ўрта мактаблардан шошилинч чақириб олишда кўмак беришни сўраб» Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Қозоғистон Фан ва таълим вазирлигига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)