Украина Вазирлар Маҳкамаси Россия компанияларига нисбатан қўшимча санкцияларни жорий этиш ҳақидаги қарор лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақда, «Сегодня.ua» хабарига кўра, Украина ҳукумати матбуот хизматининг Twitter’даги саҳифасида ахборот берилган.
Эслатиб ўтамиз, 16 сентябрь куни Украина президенти Пётр Порошенко ўз фармони билан мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2 сентябрдаги — Россиядаги юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорини тасдиқлаганди.
Санкциялар бир йил муддатга татбиқ этилган бўлиб, улар Қрим аннексияси ва Донбассдаги агрессияга алоқадор Россия ва бошқа мамлакатларнинг 400 дан ортиқ жисмоний ва 90 дан зиёд юридик шахсига дахл қилади.
Изоҳ (0)