Хитойда автобус уч автомобиль билан тўқнашиб кетиши оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. «Сегодня.ua»нинг ёзишича, ҳодиса Хитой марказидаги Хунан вилоятида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ярим тиркамали юк машинасига урилиб, ёниб кетган. Шундан сўнг автобусга яна икки автомобиль урилган.
Авария натижасида 21 киши ҳалок бўлган, 11 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Ҳозирги вақтда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, полиция ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)