Техаснинг Форт-Уэрт шаҳрида истиқомат қилувчи Южин Бостин дайди итлар поезди учун машинистга айланди. Meduza’нинг хабар беришича, 80 ёшли эркак «вагончалар»дан бир қаторга тизиб, итларни шаҳар бўйлаб сайр қилдиряпти.
Бостикнинг The Dodo нашрига маълум қилишича, у ва унинг укаси боши берк кўчада истиқомат қилади ва баъзан одамлар бу ерга ўз итларини ташлаб кетади. Бостик укаси билан бу итларни боқишга, уларга ғамхўрлик қилишга киришган. Шунингдек, улар дайди итлар учун уйча ҳам қуриб берган.
Бу ҳолат бир неча йиллар давом этган, бироқ кунларнинг бирида Бостик тракторда тош ортилган аравачалар занжирини олиб кетаётган кишини кўриб қолган. Шунда у пластик бочкалардан итлар поездини тайёрлашга қарор қилган.
Энди эса техаслик пенсионер ҳафтасига бир-икки марта ўз қарамоғидаги тўққиз итни вагончаларга ортиб, уларни шаҳар кўчалари бўйлаб айлантиряпти, ўрмонга олиб чиқяпти ёки дарё бўйига олиб боряпти.
https://www.youtube.com/watch?v=eepfRldptT8
Южин Бостикнинг таъкидлашича, итларга «поезд»да сайр қилиш жуда ҳам маъқул келяпти: у тракторга чиқаётганини кўрган итлар, «поезд» томон югуриб, ўз ўринларини эгаллаб олади.
Изоҳ (0)