АҚШ президенти Барак Обаманинг Британиядаги амакиваччаси ҳамкасблари унинг иш жойида ишлашига халал бергани учун, полиция устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
АҚШ президентининг ўгай онаси — Кезиа Обама судга шикоят қилган Мари Ауманинг аммаси ҳисобланади. Обаманинг амакиваччаси икки йил давомида мазах қилингани учун 400 минг фунт-стерлинг миқдорида товон пули талаб қилмоқда.
Адвокатларнинг сўзларига кўра, аёлнинг муаммолари 2007 йили — у Кенияда автоҳалокат сабаб ҳалок бўлган акаларининг қабрини зиёрат қилиш учун таътил беришларини сўраб, рад жавобини олганидан сўнг бошланган.
У мазкур рад жавоби устидан шикоят қилишни бошлаганида, ҳамкасблари уни алоҳида ажратиб қўйган. Кейинчалик, мунтазам совуқ муносабат таъсирида аёлнинг саломатлиги ёмонлашиб, охир-оқибат соғлиғи сабаб ишдан кетган.
Полиция ўзига нисбатан илгари сурилган айбловни инкор этмоқда, мазкур ишни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.
Изоҳ (0)