«Сахалин экологик вахтаси» табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти адлия вазирлиги томонидан «чет эл агентлари» рўйхатига киритилгач, хорижий молиявий кўмакдан воз кечди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ташкилот тарқатган пресс-релизда айтилишича, кўпчилик аъзолар овози билан «Эковахта»да бўлган чет эл молиявий ёрдамининг барчасини қайтариб бериш ва бундан кейин уни қабул қилишдан воз кечишга қарор қилинган. Биринчи навбатда, бу Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо жамғармасидан 2015 йил июлида олинган хайриядир.
«‘Сахалин эковахтаси’ Россияда биринчи бўлиб унинг кўмагига эга бўлди. Бироқ бугун (23 сентябрь) эрталаб 159 минг доллар маблағ жамғармага қайтариб юборилди», — дейилади пресс-релизда.
Изоҳ (0)